18 +  RSS  E-mail
9:11, 20 04 2020

Пойтахт маҳаллаларида савдо ярмаркалари


Деҳқон бозорларидан узоқда яшайдиган аҳоли учун қулайлик яратиш мақсадида бугун пойтахтимизнинг ўнлаб маҳаллаларида кўчма ярмаркалар ташкил этилди.

Жумладан:
— Сергели туманининг “Дарё бўйи”, “Қурувчилар”, “Хонобод” ва Нилуфар;

— Олмазор туманининг “Шон шуҳрат”;

— Учтепа туманининг Журжоний;

— Мирзо Улуғбек туманининг Авайхон;

— Яшнобод туманининг “Ўрта масжид” маҳаллалари;

— Чилонзор 20-мавзеларида рўзғор учун кундалик муҳим маҳсулотлар картошка, пиёз, ёғ, тухум, ун, гуруч, гўшт савдоси ташкил этилди.

Эътиборли жиҳати мазкур маҳсулотларнинг барчаси деҳқон бозорларидаги “Элга хизмат” расталаридаги арзонлаштирилган нархларда сотилди.

Аҳоли учун қўшимча қулайлик яратиш ва уларнинг саломатлиги ҳамда ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қилинаётган бундай тадбирлар мунтазам давом этади.

Кейинги хабарларимизда навбатдаги маҳаллаларнинг манзиллари ҳақида маълумот бериб борамиз. Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари, Сиз учун яратилаётган қулайлик ва шароитлардан унумли фойдаланинг.
Уйда қолинг ва ўзингиз ҳамда яқинларингиз саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини сақланг.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.