18 +  RSS  E-mail
9:18, 20 04 2020

Пандемиядан кейинги тахмин: иш ўринларининг асосий қисми роботларга алмаштирилади


Ривожланаётган мамлакатларда 75 фоиз иш ўринлари коронавирус пандемияси тугаши билан роботлар билан алмаштирилади. Бундай башорат Америка Банки томонидан ўтказилган “Covid-19  — ўн йилдан кейин” тадқиқотида келтирилган.

Автоматлаштириш Мексикага энг кўп таъсир қилади, деб тахмин қилинмоқда. Бу мамлакатда йўқотишлар 80 фоизга, энг ками Россияда 60 фоизга етиши мумкин, деб ёзади “Известия”.

Шунингдек, Америка Банки экспертлари инқироз даврида қабул қилинган молиявий чоралар ва иқтисодий ўсиш суръатларининг пасайиши Бразилия, Жанубий Африка ва Туркия каби катта давлат қарзи ва захиралари даражаси паст бўлган мамлакатларга энг катта таъсир кўрсатади, деб ҳисоблашади. Айни пайтда, ушбу бозорларда сармоядорлар учун ҳам имкониятлар мавжуд, дейилади тадқиқотда.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.