18 +  RSS  E-mail
9:15, 20 04 2020

Эркинжон Турдимов: Ўша пайтда аҳоли бу синовдан тинка мадори қуриб чиқмаслиги керак


— Коронавирус пандемияси ҳам ўтади, бу синовли кунлар ортда қолади. Ўша пайтда аҳоли бу синовдан тинка мадори қуриб чиқмаслиги керак.

Бунинг учун бу йил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, озиқ-овқатни аввалги йиллардагидан икки ҳисса кўп етиштиришимиз талаб этилади.

Ҳозир одамлар уйда ўтирибди. Лекин улар вақтини беҳуда ўтказмаслиги, фойдали машғулотлар билан шуғулланиши керак. Бунинг учун уларга шароит яратишимиз, шунга даъват этишимиз лозим. Айниқса, томорқадан, ҳар бир қарич ердан ҳар қачонгидан ҳам самарали фойдаланишни тарғиб этишимиз керак.

Худога шукр, еримиз бор, сув бор, деҳқончилик қилиш, чорва, парранда боқиш, асаларичилик билан шуғулланиш ёки бошқа уй хўжалиги юмушларини бажариш учун имкониятимиз бор. Бугун кичик бўлса-да мавжуд имкониятлардан максимал даража фойдланадиган пайт. Бу ишда элнинг назарида бўлган раҳбарлар, депутатлар, оқсоқоллар шахсий намуна кўрсатса айни муддао бўларди. Хусусан, минглаб аҳолининг вакили бўлиб сайланган депутатлар аҳоли томонида бўлиб, уларнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилишга ҳаракат қилиши лозим.

Мисол учун, ҳар бир депутат ўз сайлов округида ҳар ҳафтада битта хонадонга томорқадан ўринли фойдаланишга ёрдам берса, бу вилоятимизда бир ҳафтада 400 дан ортиқ ҳовли обод бўлади, дегани. Шунча оила ўзини ўзи боқишга, яна қўшимча даромад олишга эришади.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.