18 +  RSS  E-mail
9:43, 13 03 2020

Электрон чипталардан фойдаланишда қўшимча қулайлик яратилди


Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, поездларга чиқиш олдидан чипталарни текшириш жараёнига сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ томонидан электрон чипталарни замонавий технологиялар QR-код орқали текширувчи махсус мосламаларни синовдан ўтказиш жараёни бошланди.

Айни дамда янги мосламалар “Afrosiyob” поездларининг бирида синовдан ўтказилмоқда.

Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчиларга энди уни А-4 форматида чоп этиш зарурати йўқ. Яъни, электрон чиптани смартфон ёки планшетларда тақдим этишнинг ўзи кифоя.

Назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамда вагон кузатувчилари электрон чиптанинг ҳақиқийлигини махсус мослама билан текширади. Кейин эса йўловчи чипта бўйича ўз жойини эгаллаши мумкин бўлади.

Ҳозирда қурилмалар синовдан ўтказилмоқда. Синов ишлари март ойининг охиригача давом этади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.