18 +  RSS  E-mail
11:17, 18 02 2020

Бухоро шаҳрида “E`tiqod Comedo Mebel” иш бошлади


Шинам меҳмонхона, ётоқхона, болалар хонаси ва ошхона учун замонавий ва такрорланмас бичимдаги мебель, ишончли ҳамкорлик, қўл меҳнати, мустаҳкам ва сифатли конструкция, кўп йиллик пишиқ ёғочдан кафолатланган маҳсулотлар — диван-кресло, стол — стул, юмшоқ ўриндиқ, ойнаванд шкафлар ва бошқа интерьерлар — “E`tiqod Comedo Mebel”да! Тўғри, бозорда унга турфа ассортиментдаги рақобатчилар ҳам жуда кўп. Аммо “E`tiqod Comedo Mebel” ўттиз йилдан ошиқ  тарих ва кўп йиллик кафолат дегани. Пойтахтда ўзига хос ўрни ва мавқеига эга корхона эндиликда Бухоро шаҳрида ҳам ўз филиалини очди.

— Турди Фароғий кўчасининг мана шу, биз турган ўрни икки йил бурун қаровсиз ва нообод жой эди,-деди икки қаватли муҳташам объектнинг тантанали очилиш маросимида иштирок этган Бухоро шаҳар ҳокими Карим Камолов. — Хусусий тадбиркор, филиал раҳбари Жўрабек Шеров ва унинг қўли остидагиларга, қурувчиларга раҳмат, бир йилдан ошиқ муддатда ташландиқ ҳудуд обод масканга айлантирилди. Лойиҳанинг биринчи босқичида 8 киши иш билан таъминланди.

Масъулияти чекланган жамияти шаклидаги “E`tiqod Comedo Mebel” фирмаси нафақат юртимиз, балки қўшни Қозоғистон, Тожикистон, Россия Федерацияси, Хитой, Туркия ва бошқа давлатлар бозорларига ҳам кириб бориб, ўз маҳсулоти билан экспорт салоҳиятини кучайтирмоқда. Вилоятимиз марказида ишга туширилган филиалда ҳам ривожланган мамлакатлар мебелларини келтириб сотиш баробарида ҳадемай, маҳаллий пишиқ ва сифатли мебель ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бунда харидорга таклиф этилаётган ҳар бир интерьер ўзига хос санъат асари даражасида десак, муболаға эмас.

Алвон лента кесилгач, йиғилган меҳмонлар ва харидорлар мажмуа ва унда сотувга қўйилган кенг ассортиментдаги маҳсулот билан танишдилар.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.