18 +  RSS  E-mail
10:33, 14 11 2019

Сирдарёда ООО “МИР текс” компанияси билан қўшма корхона очилиш таклифлари кўриб чиқилди


Гулистон шаҳар ҳокими Тўлкинжон Тулянович Дадабаев бошчилигида, делегация аъзолари билан биргаликда Россия Федерациясининг Иваново шаҳрида жойлашган ООО “МИРтекс” компаниясига ташриф буюришди.

Ушбу компания трикотаж буюмлар ишлаб чиқариш бўйича энг олди компаниялардан бири хисобланади. ООО “МИР текс” масҳулотларини ривожлантириш бўйича компания директори Ольга Шереметьева билан суҳбат ўтказилди.

Учрашув жараёнида компания билан ҳамкорлик қилиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, ОАО “Ярстройтехника” директори Сергей Щелдуков билан суҳбат ўтказилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу завод қурилиш материалларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Келажакда Сирдарё вилоятида ҳам қўшма корхона очилиш таклифлари кўриб чиқилди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.