18 +  RSS  E-mail
8:39, 08 11 2019

Жиззахда ҳужжатсиз телевизорлар тўхтатиб қолинди


Жиззах вилоят божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ҳодимлари томонидан вилоят ИИВ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда Дўстлик тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, туманнинг “Манас” ЙПХ масканида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро У.А. бошқарувидаги “Исузи” русумли юк машинаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, унинг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган жами 20 дона, умумий қиймати 37 млн сўмлик телевизорлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.