18 +  RSS  E-mail
8:44, 08 11 2019

Оққўрғон — электр энергияси таъминоти тикланди


Тошкент ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ижтимоий тармоқларда тарқалган «Тошкент: Йўл муаммоси ҳал бўлиб улгурмай, чироқ масаласи кўндаланг бўлди» мазмунидаги мурожаат ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида Оққўрғон тумани Султон Сегизбоев хўжалигида жойлашган ТП-289 трансформаторида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши ҳамда истеъмолнинг ортиши сабабли носозлик (қизиб кетиш) юзага келгани аниқланди. Табиий равишда содир бўлган бу носозлик туфайли электр таъминотида узилиш ҳолати келиб чиққан.

Қисқа муддат ичида «Оққўрғон ТЭТК» ишчилари томонидан трансформатор таъмирланиб, электр энергия қуввати тикланди. Айни дамда аҳолига электр энергияси узлуксиз етказиб берилмоқда.

«Тошкент ҲЭТК» АЖ матбуот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.