18 +  RSS  E-mail
12:43, 05 11 2019

Тошкентда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш бўйича мактабларга зарур жиҳозлар топширилди


Тошкент шаҳар прокуратура органлари томонидан шаҳар ҳокимлиги, шаҳар халқ таълими бош бошқармаси ва бошқа мутасадди идоралар билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг таълим олиш шароитларини яхшилаш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектордаги “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот-технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги топшириқ бўйича мактаблардаги тўгарак фаолияти ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш натижалари бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси тасарруфидаги умумтаълим мактабларини керакли жиҳозлар билан таъминлаш мақсадида жами 4 млрд. сўмдан зиёд пул маблағи ажратилди.

Президентимиз илгари сурган 5 та муҳим ташаббусни амалда жорий этиш орқали  ёшлар учун кенг имкониятлар яратилди. Хусусан, 130 мингдан зиёд бадиий китоб, 500 дан ортиқ мусиқа асбоблари ҳамда 400 га яқин тикув машиналари умумтаълим мактабларига топширилди. 

Тез кунларда пойтахтимиз ёшларига спорт жиҳозлари, компьютер тўпламлари ва пишириқ печлари ҳам етказилиши кутилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.