18 +  RSS  E-mail
12:41, 05 11 2019

Тадбиркор қабули — муаммога ечим топиш учун самарали усул


Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар ҳамда хорижий инвесторлар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан анъанавий тарзда ҳафтанинг ҳар душанба куни «Тадбиркорлар қабули» ўтказилиб борилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги томонидан Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.

Қабулда иштирок этиш учун 40 нафар тадбиркорлар томонидан мурожаат қайд этилиб, қабулга қадар уларнинг 26 тасига масъуллар томонидан ечим қилинди.

Қабулда 14 нафар тадбиркорларнинг мурожаати бирма-бир тингланиб, масалаларни ҳал этиш юзасидан соҳа мутасаддиларига бир ҳафталик муддат билан аниқ вазифалар юклатилди. Мурожаатлар ижроси вилоят ҳокимлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан назоратга олинди.

Давлатимиз раҳбарининг «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлашга қаратилган бу каби тадбирлар тадбиркорларни қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ва уларга ҳуқуқий ва амалий ёрдам беришга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.