18 +  RSS  E-mail
12:42, 31 10 2019

Жиззахда 100 млн сўмдан ортиқ қийматдаги маҳсулотларнинг ноқонуний айланишига чек қўйилди


Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идора вакиллари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Тезкор тадбир давомида кузатувга олинган фуқаролар Ж.А., С.О. ҳамда М.Ш. тўхтатилиб, уларнинг юклари белгиланган тартибда кўздан кечирилган.

Натижада ушбу шахсларга тегишли бўлган сумкаларда умумий қиймати 51 миллион сўмлик 600 дона шампун ва 2402 дона гигиеник дезодорант борлиги аниқланган.

Шунингдек, тадбир давомида яна бир қонунбузарнинг қинғир қилмиши фош этилган.

Дўстлик туманида ҳаракатланиб кетаётган, тезкор кузатувга олинган ISUZU русумли юк автоулови тўхтатилиб, белгиланган тартибда холислар иштирокида назоратдан ўтказилган.

Натижада автомашина юкхонасида фуқаро Б.Н.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 62,3 миллион сўмлик 49 дона телевизор борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.