18 +  RSS  E-mail
10:47, 29 10 2019

Фойдаланилган автоулов нархини энди онлайн тарзда аниқлаш мумкин


UzAuto Motors Service trade-in.uz сайтини ишга туширди. Ушбу сайт орқали мижоз фойдаланилган автоуловларнинг амалдаги нархини дилерлар орқали билиши мумкин.

Сайтнинг асосий жиҳатларидан бири автоулов қийматини ҳисоблаш калькулятори бўлиб, у фойдаланилган автоуловнинг тахминий нархини онлайн тарзда аниқлаш имкониятини беради.

Нархлаш иккиламчи бозорнинг амалдаги нархларни ҳисоблаш услубиятига асосланган.

Бундан ташқари, Тошкентда янги UzAuto Motors Service & Trade-In Center савдо ва хизмат кўрсатиш маркази очилди. Бу ерда фойдаланилган автоуловни янгисига алмаштириш мумкин.

Битта савдо майдончасига бир нечта дилерларни жойлаштириш орқали марказ харидорларга фойдаланилган автоуловларни сотиш ва харид қилиш юзасидан кенг танловни таклиф қила олади.

Trade-In маркази Яшнобод тумани, Элбек кўчаси, 61А-уйда жойлашган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.