18 +  RSS  E-mail
11:20, 28 10 2019

Тошкент вилоятида Урунгоч номли кўл борлигини яқинда эшитдим


Тошкент вилоятида Урунгоч номли кўл борлигини яқинда эшитдим. Суратларга қараганда, кўл суви мусаффо, атрофдаги табиат эса гўзал, хуллас, бир бориб келиш керак. Лекин мени ром этган нарса бошқа — кўлнинг номи.

Интернетни титкилаб кўрсам, кўл номи уйғур тилидан тушунтирилипти: “урунг” — “оқ”, “қош” — “нефрит” эмиш. Билмадим, нега айнан уйғур тили билан боғлашяпти, лекин “урунг” сўзи “оқ” ва “мусаффо, муборак” маъносида қадимги туркий тилда ҳам бор. Шунга кўра, мен кўл номи анча қадимий деб ўйладим, лекин бу ном қачон пайдо бўлгани ҳақида аниқ маълумотга эга эмасман.

Гидронимда “нефрит” маъносидаги “қош” сўзининг йўқлигини эса ишонч билан айтишим мумкин (шу ишончсиз этимология асосида Урунгочга ҳатто “нефрит кўли” деган ном беришипти). Кўриб чиқилаётган жой номининг иккинчи компоненти — “-оч” қадимги туркий тилга оид сўз ясовчи қўшимчадир. Бу кўл номи қадимийроқлиги фойдасига бир далил бўлиши мумкин.

Шундай қилиб, “Урунгоч” шунчаки “оқ, мусаффо жой” маъносини бериши керак.

Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.