18 +  RSS  E-mail
13:22, 25 10 2019

Табиатга етказилган зарар учун жарима ундирилди


Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зарафшон шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг октябр ойида Зарафшон шаҳар ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Зарафшон шаҳар “Даугизтау” қўрғони яқинидаги муҳофаза этиладиган чўл ҳудудидан шаҳардаги “Алишер Навоий” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ноқонуний равишда ҳўл ва ўсишдан тўхтамаган саксовул буталарини синдириб, олиб келаётган вақтида ушланди.

Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 модданинг 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 10 баравари, яъни 2 млн 230 минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 3 млн 122 минг сўм  ундирилди.

Навоий вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.