18 +  RSS  E-mail
13:00, 24 10 2019

Ота-она билан муомала қилишдаги ўттиз бешта одоб


1. Ҳузурларида қўл телефонларини ўчириб қўйиш.

2. Гапираётганларида жим туриш.

3. Раъйларини қайтармаслик.

4. Гапларини маъқуллаб туриш.

5. Уларга ўзини ҳокисор тутиб қараш.

6. Уларга доим мақтов, мадҳ айтиб туриш.

7. Уларга ҳурсандчилик хабарларини улашиш.

8. Ёмон хабарларни олдиларида гапирмаслик.

9. Улар яхши кўрган кишиларни ва дўстларини мақташ.

10. Эришган ютуқларини доим эслатиб туриш.

11. Агар қайта-қайта гапирсалар ҳам гапларини тасдиқлаб кўнгилларини кўтариб туриш.

12. Ўтмишдаги аламли ўринларни зикр қилмаслик.

13. Ортиқча гаплардан четланиш.

14. Олдиларида ҳурмат сақлаб ўтириш.

15. Фикрларини паст ва ноқис санамаслик.

16. Гапларини тугатмасларидан олдин
эшитмасдан туриб кетмаслик.

17. Ёшларини ҳурмат қилиш ва набиралари билан уларни безовта қилмаслик.

18. Олдиларида набираларини жазоламаслик.

19. Ҳамма насиҳату-фикрларини қабул қилиш.

20. Ҳузурларида уларга эҳтиром кўрсатиш.

21. Уларга овозни кўтармаслик.

22. Улардан олдин ёки олдиларидан юрмаслик.

23. Таомга улардан олдин қўл узатмаслик.

24. Уларга тикилиб қарамаслик.

25. Улар билан фахрланишлик, агар улар
шунга лойиқ иш қилишмаган бўлса ҳам.

26. Олдиларида оёқ узатмаслик ёки уларга орқа қилмаслик.

27. Сўкилишларига сабаб бўлмаслик.

28. Ҳар доим уларни ҳақларига дуои хайр қилиш.

29. Олдиларида чарчоқ ва хафаликни зоҳир қилмаслик.

30. Улардан содир бўлган хатоларга кулмаслик.

31. Ўзлари талаб қилишларидан олдин хизматларини бажариш.

32. Доимий равишда уларни зиёрат қилиб туриш ва уларга ғазаб қилмаслик.

33. Улар билан гаплашганда чиройли сўзларни танлаб ишлатиш.

34. Ўзларига ёқадиган исмлар билан мурожаат қилиш.

35. Уларни ҳамма нарсадан ва ҳамма одамлардан устун қўйиш.

Ота ва она — ер остига кўмилиш арафасида бўлган ер юзидаги ҳазинадир.

Бу юқоридаги бандларнинг ҳар бири аҳамият жиҳатидан иккинчисидан кам эмас.

Шундай экан, эътибор билан ўқишни ва ота-онага муомала қилишликда нафсни бир ҳисоб қилиб қўйишни насиҳат қилган бўлардим.

Албатта,жаннатга кириш, дунёдаги муваффақият, хотиржамлик, мўл ризқ келиши ва балоларни дафъ қилиниши — ота-онага яхшилик қилиш миқдорига боғлиқдир.

Диля ГУЛЯМОВА

“Гўзал панд ва насиҳатлар”дан.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.