18 +  RSS  E-mail
10:47, 22 10 2019

Қизил денгизнинг сув ости дунёси


Халқаро маданият карвонсаройининг катта залида россиялик фоторассом Александр Маркевичнинг “Қизил денгизнинг сув ости дунёси” номли шахсий фотокўргазмаси очилди.

Александр Маркевичнинг касби сайёрамизнинг деярли барча дарё ва денгиз сувларида яшовчи балиқлар ҳамда бошқа жониворларни ўрганиш билан боғлиқ. Ҳозирги кунда балиқларнинг 32 мингдан ортиқ тури маълум. Ҳамма ҳам уларнинг хилма-хиллиги, сув ости оламининг гўзаллигини жонли ҳолда кўра олмайди. Александр Маркевич ўз фотосуратлари билан табиатнинг бетимсоллигига кенг омманинг эътиборини қаратиш орқали бизни экологик мувозанат ҳақида мулоҳаза қилишга, табиат неъматларини сақлаш ишига ҳисса қўшишга ундайди.

Муаллифнинг фотосуратлари кўплаб нуфузли кўргазмаларга қўйилган, танловларда юқори эътирофларга сазовор бўлган, фотоальбом ва буклетларда чоп этилган.

Тошкентдаги фото кўргазмага муаллифнинг 70 та асари мухлислар эътиборига тақдим этилган.

Кўргазма 2019 йилнинг 24 октябригача давом этади.

Кўргазма дам олиш кунларисиз 09:00 дан 18:00 гача ишлайди. Манзил: Халқаро маданият карвонсаройи, Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 37А-уй. Телефон рақамлари: (998-71) 256-35-56, 252-30-88.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.