18 +  RSS  E-mail
11:14, 18 10 2019

Қозоғистонга 5,9 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди


Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов Қозоғистон Республикаси вакили Дархан Амангельдиевични қабул қилди.

Сўнги йилларда нафақат ҳукуматлараро яқин муносабатлар, балки минтақалараро муносабатлар ҳам ривожланмоқда.

Жумладан, Қозоғистон Республикаси Президенти Н.Назарбоевнинг Ўзбекистон Республикасига 2017 йил апрел ойида ташрифи давомида Навоий вилояти ва Қизилўрда вилоятлари ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги муносабатларни йўлга қўйиш мақсадида икки томонлама меморандум имзоланган эди.

Шундан сўнг, Навоий вилояти ва Қозоғистон Республикаси ўртасида минтақалараро муносабатлар доирасида Навоий вилояти ҳокими ўринбосарлари бошчилигида икки марта, Томди ва Учқудук туманлари делегацияларининг Қозоғистон Республикаси Қизилўрда вилоятига ташрифи икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришга ҳизмат қилди.

Жумладан, 2017 йилда Навоий вилоятидан Қозоғистон Республикасига 7,0 млн. доллар, 2018 йилда 7,5 млн. доллар, 2019 йилнинг 9 ойи давомида 5,9 млн. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Музокара давомида ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишиб олинди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.