18 +  RSS  E-mail
11:19, 18 10 2019

Давлат ресурслари тенг тақсимланмоқдами ёхуд “танланган”лар


Турли дастурлар асосида ижтимоий объектлар ва инфратузилмаларни қуриш, таъмирлашга юз миллиардлаб бюджет маблағлари ажратилмоқда. Ушбу маблағлар белгиланган давлат ташкилоти томонидан тақсимланади.

Масалан, бюджетдан молиялаштириладиган объектларни қуриш ёки реконструкция қилиш учун 20 та қурилиш корхонаси “бўш челаги”ни кўтариб, “сув жўмрагини” очиб-бекитадиган давлат ташкилоти мансабдорининг олдига келади. Аммо кимга қанча объект қурилишини бериш мансабдор шахснинг хоҳишига боғлиқ. Бир корхонага 40 фоиз, иккинчисига 30 фоиз, учинчисига 20 фоиз, тўртта корхонага номигагина 2-3 фоиздан иш ҳажмини тақсимлайди.

Ҳар доимгидек, 3 та корхонага 90 фоизгача иш ҳажми тақсимланади. Аниқроғи, “танланган”лар ҳимматига қараб, шунча фоиз иш ҳажми берилади.

Аммо қолган 13 та корхонага ҳеч нима тегмайди, холбуки уларда ҳам юқоридаги “танланган”лардек ўнлаб ишчи кучи, техника мавжуд.

Демак ажратилган давлат ресурслари ҳажмининг 10 фоиздан зиёдини “ютиб олган ғолиб” корхона монополист.

Қурилиш вазирлиги вакили бундай коррупцион амалиёт ўрнига 20 та корхонага иш ҳажмини тенг бўлиб бериш коррупцияга қарши кураш чораси эканлигини таъкидлади. Аммо “сув жўмрагини” очиб-бекитадиган мансабдор шахсга бундай чора табиийки ёқмади ва “эски ҳаммом, эски тос” қабилида иш ҳажмини “танланган”ларга тақсимлашни давом эттираверди.

“Халқ фикри”дан.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.