18 +  RSS  E-mail
14:12, 11 10 2019

Компьютерда ишлаётганда кўзни қандай асраш мумкин?


Иш жойи дераза ёнида бўлиб, ҳар 20 дақиқада ташқарига, узоқ масофага қараб қўйиш керак.

Агар дераза орқа томонда жойлашган бўлса, деразага парда қилиш керак. Қуёш нури мониторга тушса, тасвирни кўриш янада қийинлашади.

Кўзнинг шох пардасини сақлаш учун кўз ёшланишига қарши воситалардан фойдаланиш керак.

Монитор кўз даражасида ёки бир оз пастроқ, мониторгача бўлган масофа эса чўзилган қўлнинг масофасига тенг, яъни тахминан 60-70 сантиметр бўлиши керак.

Тўхтовсиз ишлаш 45 дақиқадан ошмаслиги лозим. Шундан сўнг 30 дақиқа давомида танаффус қилиш керак. Вақти-вақти билан кўзлар учун машқ қилиш керак (кўзни юмиб-очиш, чап-ўнгга қараш ва ҳоказо).

Компьютерда ишлаётганда бошқа воситалар (планшет, уяли телефон, электрон китоб)дан фақат зарур бўлганда фойдаланиш мумкин.

Гаджетдан қоронғида ва кўзга яқинроқ фойдаланиш мумкин эмас, (оптимал масофа 30-35- см). Қурилмалардан фойдаланишнинг умумий давомийлиги кунига 8 соатдан ошмаслиги керак.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.