18 +  RSS  E-mail
14:05, 11 10 2019

Хитойнинг “DETAY ELEKTRON” компанияси Наманганда қуёш панеллари ҳамда кўча ёритиш чироқлари ишлаб чиқаради


Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров  вилоятга ишлаб чиқариш корхоналари қуриш учун инвестиция киритишни режалаштираётган хитойлик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Учрашувда Наманган вилоятига инвестиция киритаётган Хитой компаниялари сони йил сайин ўсиб бораётгани қайд этилди.

Меҳмонларга хорижий инвесторлар учун вилоятда мавжуд имкониятлар ҳамда яратилган имтиёзлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

“DETAY ELEKTRON” компанияси вакиллари Наманган вилояти ҳудудида қуёш панеллари, қуёш энергияси билан ишлайдиган сув иситиш тизимлари ҳамда кўча ёритиш чироқлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш истагида эканликларини билдиришди. Чуст тумани ҳудудида жойлашган “Наманган” ЭИЗда инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар компания раҳбариятида катта қизиқиш уйғотди. Бўш турган ва фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини инвестиция мажбуриятлари қабул қилиш шарти билан “нол” харид қийматида сотиб олиш имконияти ҳам хитойлик инвесторлар эътиборини тортди.

Учрашувда амалга оширилиши мўлжалланган лойиҳа юзасидан музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Хитой делегацияси билан бўлган мулоқотда вилоят ҳокими ўринбосари Окибжон Инамов ҳам иштирок этди.

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.