18 +  RSS  E-mail
12:40, 08 10 2019

Зомин туманида бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди


Ўзбекистон ХДП Жиззах вилояти ҳамда Зомин туман кенгаши ташаббуси билан Зомин тумани Пишоғор ҚФЙ 15-сонли оилавий поликлиникасида “Аёллар соғлиги — жамият бойлиги” мавзусидаги тадбир доирасида бепул тиббий кўрик акцияси ташкил этилди.

Тадбирда дастлаб партиянинг дастурий мақсад-вазифалари ҳақида маълумотлар берилди.

Соғлиқни сақлаш бошқармасидан малакали тиббиёт ходими бўлган мутахассислар, яъни хирург, акушер-гинеколог, терапевт, педиатр, невропатолог, кардиолог, эндокринолог, офтальмолог, уролог, ортопед-травматолог, стоматолог, дермато-венеролог каби малакали шифокорлар хотин-қизларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

— Аёллар саломат бўлса, жамият мустаҳкам бўлади, — дейди Зомин тумани Пишоғор ҚФЙ 15-сон оилавий поликлиникаси мудири Сафар Қаршибоев. — “Пишоғор” ҚФЙда 2 та қишлоқ врачлик пункти бор. Улар 22500 нафарга яқин аҳолига хизмат қилиб келмоқда. Тан олишимиз лозимки, ҚВПда айрим соҳа мутахассислари етишмайди. Шу сабабли бошқа шифохоналар ва поликлиникалардан шифокорларни чақирганмиз. Улар белгиланган кунларда беморларни қабул қилади ва керакли тавсияларини беради. Бугунги тиббий кўрик ҳудудимиздаги аёлларни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш учун муҳим аҳамиятга эга бўлди.

— Тўрт нафар фарзандим бор, — дейди Шаҳло Мусирова. — Иккинчи фарзандимнинг ногиронлиги бор. Мутахассис тавсиясига биноан “Соғлом авлод” хайрия жамғармаси вилоят филиали томонидан тарқатилаётган дорилардан олдик. Бу оиламизга оз бўлсада ёрдам бўлади.

Шунингдек, тадбир давомида кам таъминланган оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олинди.

Маърифат МАВЛОНОВА,

ЎзХДП вилоят кенгаши матбуот котиби


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.