18 +  RSS  E-mail
13:00, 07 10 2019

Ўзбекистон ва Хитой


Ҳар томонлама ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари иқтисодий соҳада ҳам янги босқичда давом этмоқда. Хитой Ҳалқ Республикасининг бир гуруҳ йирик компаниялари раҳбарларидан иборат делегация айни кунларда вилоятимизда, хусусан Янгиер шаҳрида ишчи ташриф билан бўлиб турибди. Ташрифдан кўзланган мақсад иқтисодий соҳада манфаатли ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишда иборат.

Делегация аъзоларининг дастлабки манзили Янгиер шаҳар хокимлиги бўлди. Шаҳар ҳокимлигида ўзаро дўстона кўринишда бўлиб ўтган учрашувда мутасаддилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 арелдаги “Сирдарё” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5412-сонли Фармони ижроси юзасидан бажарилаётган ижобий ўзгаришлар, шаҳарнинг мавжуд ишлаб чиқариш салоҳияти ҳамда коммуникацион инфратузилмалари ҳақида маълумот берилиб, ҳудудида амалга оширилган ва амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар тақдимоти намойиш этилди. Шунингдек, икки томонлама амалга оширилиши мумкин бўлган янги лойҳалар ҳусусида делегация аъзоларига таклифлар ҳам бериб ўтилди.

Учрашув давомида ишчи гуруҳ азолари йиғилганларга ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Хусусан, “Shaanxi chunhua Jiangjiahe Coal Mine Co., Ltd” компаничси раҳбари мамалакатимизда инвесторлар учун яратилаётган кенг кўламли шароитлар туфайли чет эллик тадбиркорларни юртимизга бўлган қизиқиши ортиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.