18 +  RSS  E-mail
12:58, 07 10 2019

Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларига суннат тўйи ўтказилди


Ўғил фарзанд дунёга келганда барча ота-оналар, насиб бўлса, элга ош бериб, тўй қиламан, тантана билан келин тушираман, дея орзу қилади.

Аммо фурсати етганда оилавий қийинчиликлар, турмуш синовлари сабаб айримлари бунга имконият топавермайди. Айни пайтда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида халқ кайфиятини кўтариш, эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ана шундай тўй-тантана, саҳоват тадбирлари ўтказилмоқда.

Тойлоқ тумани марказидаги “Шербек” тантаналар саройида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 11 нафар боланинг суннат тўйлари ўтказиб берилди. Туман ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган маросимда элу халққа ош берилиб, катта шодиёнада ёшларнинг кўнгли тоғдек кўтарилди. Тўйболаларга ҳокимлик ва ҳомийлар томонидан совға-саломлар улашилди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.