18 +  RSS  E-mail
13:18, 02 10 2019

Қишлоқ хўжалигида инновацион ёндашув: республикада биринчилардан бўлиб Сирдарё вилоятига


Америка Қўшма Штатларининг “John Deere” компаниясида ишлаб чиқарилган энг сўнгги русумдаги олти қаторлик ягона янги турдаги инновацион пахта териш машиналари келтирилди.

Юртимизда бозор иқтисодиёти муносабатларини ва рақобатбардошликни тўлиқ қарор топтириш, қишлоқ ҳўжалиги тармоқларига инвестицияларни жалб қилиш, инновацияларни кенг кўламда жорий этиш орқали соҳаларни ривожлантиришга қаратилган таркибий ўзгартиришлар ва кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сирдарё вилоятида чет эл инвестицияларини жалб қилиш орқали қишлоқ ҳўжалиги соҳасида Сингапур давлатининг  “Indorama” компанияси томонидан янги турдаги инновацион пахта териш машиналари келтирилганини таъкидлаш мумкин. Бугунги кунларда ушбу пахта териш машиналари Оқолтин туманидаги пахта далаларида синовдан ўтказилди. Ушбу пахта териш машинаси бирваракайига 6 қаторни эгаллаб, пахтани айлана кўринишида тайёр қадоқ шаклига келтириб, битта қадоқда (пресс) 2,5 тоннадан 2,7 тоннагача қадоқламоқда.

Бу эса ўз навбатида 6 қаторли “John Deere 7760” машинаси кунига 40-50 гектар майдондан 80-100 тоннагача пахта териш имкониятига эга. Агар “John Deere 7760” пахта териш машинаси кунига ўртача 90 тонна пахта терса, унинг ўрнини босувчи ишчи кучи 1400 нафар аҳоли теримига тўғри келади.

Бундай юқори унумли пахта териш машиналаридан вилоятимизга 15 та келтирилди. Бу дегани кунига ўртача 1400 тонна пахта хирмонини айнан “John Deere 7760” пахта териш машинасининг ўзи яратмоқда.

Ушбу техниканинг афзаллиги биринчидан, пахтани қолдирмасдан териб олиши бўлса, иккинчидан,  қадоқланган шаклда манзилга етказишда қулай ҳисобланади.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.