18 +  RSS  E-mail
10:50, 24 09 2019

Сўз — стипендия эгаларига


“Энергетика соҳаси ривожига ўз ҳиссамни қўшаман” — дейди Беруний номидаги давлат стипендия соҳиби Р.Толегенов.

Бугунги кунда юртимизда ёшларга катта эътибор берилиб уларга кенг имкониятлар эшиги очилмоқда. Бунга яққол мисол қилиб “Ёшларга оид давлат сиёсати”нинг қабул қилинишини ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, уларнинг орзу-интилишлари, қобилият ва салоҳиятини рўёбга чиқариш муҳтарам Президентимиз олиб бораётган сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналиши бўлиб, бу йўлда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бу эса билимли ва юқори салоҳиятли ёшларни юзага чиқишига замин яратмоқда.

Таълимга берилаётган бу катта эътибор натижасида мен 2019/2020 ўқув йилида Беруний номидаги давлат стипендияси совриндори бўлдим.

Мен Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги “Куюк-кўпир” ОФЙда туғилганман. 2016 йили Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат  университети физика факультетининг электр энергетикаси таълим йўналишига тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиндим.

Мен ўқишга кирган йилдан бошлаб, ўз танланган мутахассислигим энергетика соҳасига қизиқишим юқори бўлганликдан, келажакда энергетика соҳаси бўйича етук мутахассис кадр бўлишга ва давлатимиз энергетикаси соҳаси равнақи учун ўз ҳиссамни қўшиш мақсадида, илмий раҳбарим Айсулу Нажимова билан биргаликда “Энергия ва ресурсларни тежаш муаммолари” мавзусида илмий иш олиб бормоқдамиз.

Бизга маълумки, ҳар қандай ривожланган давлатда, иқтисодиёт ва саноатни ривожлантиришда электр энергиясининг ўрни муҳимдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев айтганларидек, Ватанимизда ишлаб чиқаришни ривожлантириш бевосита энергетикага боғлиқ.  Айниқса, энергетика соҳасидаги энергия тежамкорлик муаммоларини ечиш вазифаларининг аҳамияти катта.

Шунинг учун ҳам ўз илмий ишимни энергия тежамкорлик соҳасига бағишладим. Альтернатив энергия манбалари, технологик жараёнларда энергия самарадорлигини ошириш масалалари, энергия исрофларининг келиб чиқиш сабаблари, ёқилғи ресурсларидан унумли фойдаланиш, каби вазифалар белгиланган.

Жорий йилги Беруний номидаги давлат стипендиясига лойиқ кўрилишим менда янада масъулият ҳиссини уйғотибгина қолмасдан, мени янада кўпроқ изланиб билим олишимга, янада юксак марраларни забт этишга ундамоқда. Бугун мен шуни ифтихор ила айтоламанки, бизга берилаётган имкониятлар ҳавас қилса арзигулик даражага етди ва биз бундан унумли фойдаланиб юртимиз байроғини баланларга кўтариб аждодларга муносиб авлод эканлигимизни исботлашимиз даркор.

Рамзат ТОЛЕГЕНОВ,

Бердақ номидаги ҚҚДУ талабаси, Беруний номидаги давлат стипендия соҳиби


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.