18 +  RSS  E-mail
15:08, 19 09 2019

Тадбиркор Наманган шаҳридаги мактабга 25 та телевизор совға қилди


Президентимиз томонидан таълимга, келажак авлод камолига юксак эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг хайрли ташаббуси кўплаб ҳамюртларимизни ҳам эзгу ишларга ундамоқда.

Бунинг ифодасини Наманган шаҳридаги 80-умумтаълим мактаби ҳаётида ҳам кўриш мумкин. Мазкур илм масканида сабоқ олиб, бугун жамиятда муносиб ўрнини топган, эл-юрт равнақи йўлида фаолият олиб бораётган тадбиркор мактабдаги барча 24 та синф ҳамда маънавият хонасига жами 25 та замонавий телевизор совға қилди.

1138 нафар ўқувчига таълим бераётган 66 нафар устоз-муаллим дарсда компьютер, замонавий ахборот коммуникация технологиялари ва мультимедиа воситаларидан оқилона фойдаланиб келмоқда.

Ҳимматпеша тадбиркор ўз исмини ошкор этишни зарур деб билмади. Унинг туҳфасидан мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар ҳамда педагогик жамоанинг барчаси бирдек мамнун.

Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмат


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.