18 +  RSS  E-mail
13:24, 18 09 2019

“Самарқанд” халқаро аэропортида янги терминал қурилиши бошланди


Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида “Самарқанд” халқаро аэропортини замон талабларига мос даражада реконструкция қилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қолаверса сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилганди.

Мазкур вазифа ижроси доирасида “Самарқанд” халқаро аэропортида соҳа мутасаддилари иштирокида белгиланган лойиҳалар ўрганиб чиқилди.

Режага кўра, 2019-2020 йилларда “Самарқанд” халқаро аэропортида хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун янги терминал қурилади ва учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниб, самолётлар тураргоҳи кенгайтирилади ҳамда радиолокация тизимлари такомиллаштирилади. Янги қоплама ётқизилади.

Мазкур лойиҳалар амалга ошгач, аэропортда соатига 600 нафар хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконияти яратилади. Аэропорт замонавий қиёфага киргандан сўнг бир кунда 20 дан ортиқ рейс амалга оширилади.

Самарқанд вилояти ҳкоимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.