18 +  RSS  E-mail
13:19, 18 09 2019

Экотуризм маркази икки минг нафардан ортиқ мижозни қабул қилиш имкониятига эга


Конимех туманида “Конимех-Қизилқум шубат”масъулияти чекланган жамияти томонидан вилоятда экотуризм соҳасини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган янги ва замонавий лойиҳа асосидаги комплекс ишга тушди.

Лойиҳа ташаббускори Азамат Элмурадов томонидан умумий қиймати 12 млрд сўмдан ортиқ маблағ эвазига бунёд этилган мазкур экотуризм маркази бир ватқнинг ўзида икки минг нафардан ортиқ мижозларни ўз бағрига олиш имкониятига эга эканлиги билан эътиборга сазовор.

Мазкур туризм марказида ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ миллий таомлари тайёрланади. Шунингдек, ўзига хос оролча бўлиб, бу ерда маҳаллий ва хорижлик туристлар ўзлари истаган балиқни тутиб, пиширган ҳолда истеъмол қилишлари мумкин. Мусиқали фаввора, болалар аттракционлари, ўндан ортиқ ўтовлар, шифобахш туя сути, спорт майдончаси, маданий хордиқ учун амфитеатр, хуллас бу каби замонавий қулай имкониятлар ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотиши табиий. Ҳозирда йигирма нафардан ортиқ маҳаллий ёшлар бандлиги таъминланди.

Туризм комлексининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими К.Турсунов, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда бир гуруҳ хорижий меҳмонлар иштирок этди.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.