18 +  RSS  E-mail
10:43, 11 09 2019

Оилавий тадбиркорликни йўлга қўйиш истагидаги талабага имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди


Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ҳар ҳафта кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказаётган бевосита мулоқотларида уларни қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, хусусий мулкнинг вилоят иқтисодиётидаги аҳамиятини оширишга эътибор қаратилмоқда.

Кечаги қабулда ҳам 30 нафарга яқин тадбиркорларни ўйлантираётган долзарб масалалар кўриб чиқилди. Улар дуч келган муаммоларнинг аксариятига мулоқот давомида ечим топилди.

Хусусан, Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиали талабаси Жаҳонгир Абдуимов оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, нон ва нон маҳсулотлари ишлаш чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида банкдан имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Мурожаатчининг  талаби қондирилди. Уч кун муддатда унга 100 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратиш тўғрисида банк раҳбарига кўрсатма берилиб, ижроси назоратга олинди.

Атрофлича ўрганишни тақозо этадиган мурожаатлар бўйича ҳам тегишли мутасаддиларга топшириқлар, мурожаат эгаларига эса ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.