18 +  RSS  E-mail
10:37, 11 09 2019

Масъуллар инвестор ва тадбиркорлар ҳузурида!


Бугунги саъй-ҳаракатларимиз, мақсад-муддаомиз халқимизнинг бугунги ҳаётидан рози, эртанги кунидан кўнгли тўқ бўлишига қаратилган. Буни ҳар бир раҳбар юракдан ҳис қилиши ва зиммасидаги улкан масъулиятни англаб меҳнат қилиши лозим. Шуни унутмайликки, кечаги услуб, қотиб қолган қарашлар билан олдимизга қўйган мақсадларга эришиб бўлмайди. Бугунги давр барчамиздан янгича фикрлашни, замон шиддатига мос ишлашни тақозо этади — дейди давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев.

Дарҳақиқат, вилоятда амалга ошириладиган лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари, умуман, халқимиз ҳаётини, турмуш даражасини ошириш юзасидан улкан вазифаларни ўз олдига мақсад қилиб келаётган тадбиркорлар ва чет эл инвесторлари бугун Адлия идораларининг диққат эътиборида.

Бу борадаги ишларни жонлантириш, тадбиркорларга ҳуқуқий жиҳатдан ёрдам бериш, уларнинг жадал ривожланиб бораётган инвестицион муҳитга нисбатан ижобий фикрларини шакллантириш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Косонсой туманида жойлашган “Баркас тех” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасида бўлди. У ерда корхона раҳбари ва ходимлар билан учрашди.

Шу билан бир қаторда туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари томонидан барча турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётган ишлаб чиқариш объектларида кенг кўламдаги манзилли тарғиботлар ўтказилди. Унда асосий эътибор тадбиркорларимиз манфаатлари учун хизмат қилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳияти, солиқ ва божхона имтиёзлари, уларга яратилган преференциялар ва бошқа муҳим маълумотларга қаратилди.

Шуни гувоҳи бўлдикки, ҳар бир ҳудудда фаолият олиб бораётган тадбиркорларнинг ўз олдига қўйган мақсади бор. Бунга биргина Уйчи туман мисолида тўхталсак:

Бўлим бошлиғи томонидан ип йигирув, нетрил ва латекс қўлқоплар ҳамда пайпоқ ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Мега текстил” қўшма корхонасига борилиб, корхона раҳбарлари билан суҳбатлашилди. Суҳбат давомида корхонанинг ҳозирда Туркиялик инвестор Вели Гюнеш раҳбарлигидаги “Ўрта Осиё текстил” корхонаси (85% улушга эга) билан ҳамкорликда қайтадан жиҳозлаш ишлари кетаётганлиги, 11,5 млн АҚШ доллари миқдоридаги янги дастгоҳлар ўрнатилиши, шунда ҳозирда 3,5 млн АҚШ доллари миқдордагиси Германиядан олиб келиниб, ўрнатилаётганлиги, 430 та ишчи ўрни яратиш режаси борлигини айтиб ўтди.

Ўз олдиларига улкан мақсадларни қўйган бу каби тадбиркорларимиз Наманган шаҳар, Чуст, Поп, Чортоқ, Янгиқўрғон ва Норин туманларида ҳам фаолият олиб бориб, ҳудуд аҳолиси бандлигини таъминлаб, юртимиз ва жаҳон бозорига ўз маҳсулотларини етказиб келаётганларидан хурсандмиз!

Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.