18 +  RSS  E-mail
10:40, 11 09 2019

Хитойлик инвесторлар Булунғур туманида нималар барпо этаяпти?


Булунғур туманида Хитойнинг Chen Chongzhou корхонаси томонидан “Хитой Беш Бармоқ қурилиш материаллари” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги хорижий корхонаси ташкил қилинган.

Бу ерда пишиқ ғишт ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида 3 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестиция ҳисобидан 100 та янги иш ўринлари яратилмоқда.

Бугунги кунга қадар 2,83 миллион долларлик миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган.

Булунғурда Хитой Халқ Республикасининг илғор технологиялари асосида “Агросаноат кластери” ташкил қилинмоқда. Чорвачилик комплекси шаклида амалга оширилаётган лойиҳа доирасида “Henan Wanbang Selected Suррly Chain Management Co. LTD” компанияси билан ҳамкорлик қилинмоқда. Бунинг учун “Samarkand Richland International investment” масъулияти чекланган жамият шаклидаги хорижий корхона ташкил этилган. Бугунги кунгача хитойликлар ушбу лойиҳага 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестиция киритилган.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.