18 +  RSS  E-mail
14:21, 10 09 2019

Россия, Италия, Украина давлатларига экспорт қилинмоқда.


Қизилтепа туманининг “Узилишкент” маҳалласида жойлашган “Toshrabot-textile” МЧЖ икки йилдирки сифатли трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқармоқда.

Навоий вилояти ҳокими К.Турсунов корхона фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида ташриф буюрди.

Ушбу корхонада 400 нафарга яқин ишчи-ходимлар фаолият кўрсатмоқда. Бугунги кунда корхона маҳсулотлари Россия, Италия, Украина давлатларига экспорт қилинмоқда.

Трикотаж маҳсулотларининг 60 дан ортиқ турлари ишлаб чиқарилмоқда.

Чеварлар томонидан эса бир кунда ўртача 9000 та маҳсулот тайёрланмоқда.

Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.