18 +  RSS  E-mail
10:49, 09 09 2019

Олотда “Қизил китоб”га киритилган балиқларни овлаган браконьерлар ушланди


Бухоро вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Олот туман инспекцияси инспекторлари томонидан тезкор экологик рейд ўтказилди, деб хабар берди бошқарма ахборот хизмати.

Хабарда айтилишича, рейд давомида Қоракўл туман Пойкент МФЙда яшовчи фуқаролар Ҳ.М., Ҳ.Р., С.Ф., Р.Б лар Олот тумани Баҳористон ҳудудига қарашли туманлараро коллектордан қўлбола усулда тайёрланган воситалар ёрдамида балиқ овлаш билан боғлиқ қонун бузилиши ҳолати содир этилаётган вақтда тўхтатилди.

Улар уч дона оқ амур балиғи, ўн уч дона оқкўз балиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Қизил китоби»га киритилган, йўқолиб бораётган уч дона туркистон мўйловдори балиқларини тутишган.

Қонунбузар фуқаролардан ов жараёнида фойдаланилган қўлбола овлаш воситалари, резина қайиқ, электр симлар олиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди ва жиноят аломатлари борлиги сабабли Олот туман ички ишлар бўлимига топширилди.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.