18 +  RSS  E-mail
10:57, 09 09 2019

Дунёдаги энг камбағал президент


Уругвайни 2010-2015 йилларда бошқарган раҳбари дунёдаги энг камбағал президентдир. Президент ойига 800 долларга яшайди ва ҳаётидан жуда мамнун.

Дунёнинг деярли барча мамлакатларида сиёсатчилар оддий одамлар қандай яшаётганини билишмайди ва тушунишмайди, деб шикоят қилишади. Аммо Уругвайда эмас. Танишинг: Президент Хосе Мухика зоҳид ва вегетариан. У эски фермада яшайди ва маошининг асосий қисмини хайрия ишларига сарфлайди.

Уйи олдидаги арқонларда кийимлар қуриши учун осилган. Сувни ҳовли ўртасидаги қудуқдан олади. Уйни фақат икки полициячи ва уч оёқли ит ҳимоя қилади.

Уругвай президенти Хосе Мухика шундай яшайди. Унинг ҳаёт тарзи дунёнинг қудратли одамлариникига сира ўхшамайди.

Президент Мухика расмий қароргоҳда яшашдан бош тортди ва мамлакат пойтахти Монтевидеонинг яқинидаги аждодлари фермасида яшашни афзал кўрди. Уйга фақат тупроқли торгина битта йўл орқали борилади.

Президент ва унинг рафиқаси сотиш учун гулларни ўстиришади. Уларнинг ишчилари йўқ.

«Мен жуда яхши яшайман»

Бундай зоҳид ҳаёт тарзи учун, шунингдек, Президент Мухика ойлик маошининг 90 фоизини хайрия ишларига бергани учун (ойига 12000 доллар олади) у дунёдаги энг камбағал президент деб ном олган.

— Мен бутун умримни шу тарзда ўтказаман, — дейди Мухика ўз боғида эски стулда ўтирганча. — Мен бор нарсам билан жуда яхши яшайман.

Президент пулларини камбағаллар ва кичик бизнесга ёрдамлашадиган хайрия ташкилотларига беради. Натижада унинг маоши Уругвай учун ўртача ойликка тенг — яъни ойига 775 доллар.

Уругвайдаги барча давлат хизматчилари ўз даромадлари ва шахсий мол-мулкларини декларациялашлари шарт. Президентнинг мулки 1987 йилда ишлаб чиқарилган, 1800 долларга баҳоланган “Фольксваген-жук” русумли автомобилдан иборат эди.

— Мени энг камбағал президент деб аташади, лекин мен ўзимни камбағал ҳис қилмайман. Камбағаллар — бу ҳашаматли ҳаёт кечириш учун ишлайдиганлар. Улар ҳар доим кўпроқ ва кўпроқ исташади.

Бу эркинлик масаласидир, — дейди президент.

«Агар сизнинг озгина нарсангиз бўлса, унда бу нарсаларга эга бўлиш учун умр бўйи қул каби ишлашнинг маъноси йўқ. Натижада ўзи учун кўпроқ вақт ажратади”.

«Эҳтимол, мен ғалати қари одамга ўхшайман … Аммо бу менинг танловим”. «Бизнинг сайёрамизда етти-саккиз миллиард одамга бой мамлакатлар сингари исрофгарчилик даражасига етишиш учун ресурслар етарлими? Ҳақиқатан ҳам, бундай гипер истеъмол бизнинг сайёрамизга зарар етказмоқда», деди Уругвай раҳбари.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.