18 +  RSS  E-mail
13:15, 06 09 2019

“Нукус” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди


“Нукус” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар берилмоқда.

Фармонга кўра “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси “Нукус” эркин иқтисодий зонасига айлантирилди.

Ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш “Нукус” ЭИЗнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

“Нукус” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йил бўлиб, унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.

Шунингдек, Фармонга кўра “Нукус-фарм” ЭИЗ иштирокчилари қўшимча тартиб-таомиллардан ўтмаган ҳолда “Нукус” ЭИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлади ва улар учун қонунчиликда аввал назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар сақлаб қолинади.

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.