18 +  RSS  E-mail
12:39, 14 08 2019

Сабрнинг таги олтин, лекин қани ўша олтин?


Дила Нурмухамедова: Ўша олтин соғ-саломат юрганингиз…

Шахло Джуманиязова: Талабалик олтин даврим.

Жавоҳир Файзуллаев: Аллоҳ сабр қилгувчиларни яхшиликлар билан сийлайди, энди Аллоҳни яхшиликларини олдида олтин нима бўпти.

Алижон Набиев: Яна бир ой сабр қилсангиз хоҳлаганингизча “оқ олтин” териб топширасиз давлатга.

Обидов Нормурод: Сабр қилинглар яна 20 кун “оқ олтин” бошланади, ер тўла олтин бўлади териб олаверасизлар-да.

…Олтинни биз телевизорда кўрганмиз, лекин афсус ушлаб кўрмаганмиз.

Обидов Нормурод: Эҳ, ака ўша телевизорда ушлаб кўрсатганлар ҳам ўғирлайвериб -ўғирлайвериб охири нима билан тугаганини бугунги кунда кўраяпмиз.

Дилбар Исламова: Олтин олма, дуо ол. Дуо олтин эмасми, деган машойихлар.

…Олтинга қўшиб қарғиш олган-чи?

Дилбар Исламова: Худо сақласин-е.

Кадир Кабулов: Сабрни тагини ковлаб кўриш керак!

…Бизгача ковлаб олинган бўлса-чи?

Шухрат Эрназаров: Мамлакатимиз олтинга роса бой.

Зуфар Темиров: Ҳокими уйида.

…Нимага уйида, ахир Марказий банкда сақланиши лозим-ку.

Жўрабек Фузаилов: Ола.

Мурод Аширбоев: Швейцария банкида.

Дилбар Абдуллаева: Музлатгичда

…Балки боғда хум ичидадур.

Дилбар Абдуллаева: Албатта.

…Балки шиша банкада, тузланиб ётгандур.

Дилбар Абдуллаева: Унисини Оллоҳ билади.

Достонбек Очилов: Швейцарияда ўша олтин.

Тахир Хатамов: Сабр бу дунё, олтин бу жаннат!

…Демак Швейцария бу жаннат.

Тахир Хатамов: Кимга қанақа? Жаннат борлигига ишонмаганлар учун Швейцария жаннат бўлиб туюлса керак!

Карима Абдуллаева: Бунақа олтинларни музейларда музлатиб қўйиш керак.

Зара Фазилова: Олдин кумуш бўлиб турсин, олтинмиш-а

…Сабрнинг таги КУМУШ.

Кахрамон Тошкузиев: Мана 30 йил сабр қиляпмиз

Муқаддам Каримова: Яна сабр қилайлик.

Содиқжон Қудрат:  Олтинни истасангиз, сабр қилинг.

Нилуфар Нурметова: Йўқ

Салимжон Раҳимов: Бу мақолалар ҳокимларга айтилган …

Азимжон Расулов: Тагида ётибди.

…Ёстиқ тагида

Сирожиддин Умматов: Олтин жаннат эшикларини сиз учун очилишдир…

Одилбек Машарипов: 30 йил кутилган олтин, яна 30 йил сабр қилинса, кейин олтин бўлади.

Бекзод Уралов: Факт: бутун дунё олтинини 100 % деб олсак, шунинг 60 % АҚШ тасарруфида.

Мирзоҳид Қодиров: Шунинг учун Бенжамин Франклин кучли-да.

Бекзод Уралов: Бу бойликнинг каттагина қисми 2-жаҳон урушида қўлга киритилган.

Мирзоҳид Кодиров: Биламан, ундан олдин Буюк Британияга тегишли эди. 3000 йил сабр қилсак кейин олтинга айланади.

Муҳаммад Али: Дунё олтинини йиғиб берса ҳам инсонга кам, кўзи тўймайди, инсонга инсоф, иймон керак, бу олтиндан устун туради, чунки Аллоҳ томонидан бериладиган инъомдир бу.

Абдумалик Қориев: Қанчасини Гулнора Каримова Россияга олдириб қўйди-ю.

Камариддин Ҳужақулов: Ҳамма гап сабрда,сабр қилсангиз олтинни нариги дунёда истаганча кўришингиз мумкин. Қанча кўп сабр қилсангиз шунча тез эришасиз ўша олтинга.

Монте Кристо: Тириклигинг, тўрт мучанг соғми, бу ўша олтиндан ҳам қиммат, ишонмасанг ногирондан сўра.

Санобар Каримова: Бизда сабрни таги энг арзон металга айланяпти.

Монте Кристо: Ўша олтин оёғингни тагида ётибди, буни қанақа кўз билан қарашга боғлиқ, ҳасад кўзи билан эмас, ҳавас кўзи билан қараш керак.

Немат Пирназаров: Сабр қилсанг сариқ гўшт сеники.

Отабек Тошев: Сабрни таги қулликдир.

Акмал Мейлиев: 30 ёшли қиз фолбинга бориб қачон эрга тегишини сўрабди, қирқ ёшгача эрга тегмайсан дебди. Қиз шошиб қирқдан кейинчи деса, кейин ўрганиб кетасан, деган экан.

Бекзад Азизов: Югуриб елиб, ўтда куйиб, сувда чўкиб, бир нарсага эришолмасанг, югурганники эмас, буюрганники, дейишади.

Лола Жураева: Министрларни Швейцария банкида!!!

Собир Нуриддинов: Манда бор қанча керак бўлса бераман, фақат каллани ишлатсангиз оласиз.

Жамила Жабборова: Тану жонингизни соғлиги, ҳам олтин билан тенг, керак бўлса  олтиндан ҳам зиёда аслида.

Илхом Акбаров: Яхши амаллар у дунёда тиллоларга алмаштирилади

Нарзи Камаров: Биринчидан, сабрнинг таги олтин, дегани бу оддий халқ учун эмас, бу амалдорлар учун ўйлаб топилган масал… Иккинчидан, ҳозирги амалдорлар олиб кетишади, нима учун деганда қабристонларни бориб қўринг, ҳатто кечагина Самарқанддаги Хўжа Абду Берун қабристонига боргандим, битта қабрга электр сими ўтказиб прожектор қўйган…

…Биратўла иситиш тизимини ҳам ўтказиб олмабдими?

Анвар Искандеров: Сабр қилсанг кўрасан.

Файзулла Абидов: Шу гапни ўзига эриб кетди олтин.

Дилшод Раҳимов: Сабрни тагида кўп нарса кўринмайди.

Шохруҳ Рашидов: Экспорт қилишяпти.

Ботир Жон: $ курсини ушлаб тураман деб олтинларимиз қолмади.

Ғофуржон Ахунов: Сабру тоқат, сабру бардош, сабру қаноат қилинг, кўрасиз.

Алишер Мурадов: Баракалла ўзбек халкига 28 йиллик сабр!!!

Бахтияр Базаров: Сабрнинг таги Марказий банкда.

“Ҳалқ фикри”дан


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.