18 +  RSS  E-mail
12:33, 14 08 2019

Истиқлолга муносиб тўёна!


Халқимиз мустақиллик айёмини янги зафарлар билан қаршилашга ўрганган. Жумладан, жорий йил 1 сентябрни оҳангаронликлар ҳам ўзгача кўтаринкилик, бунёдкорликлар билан қаршилашмоқда. 

Негаки айнан шу куни саноат ҳудудида яна бир янги корхона ишга тушиши кутилмоқда. “ЕCО HYGIENIC” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган ушбу лойиҳанинг умумий қиймати 16 млрд. 200 млн. сўм бўлиб, корхона болалар тагликлари ва аёллар гигиеник салфеткаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. 

Корхона ишга туширилиши натижасида 40 нафар оҳангаронликларнинг бандлиги таъминланади. 

Ҳозирги кунда қурилиш ишлари якунланиб, асбоб-ускуналар тўлиқ ўрнатиб бўлинди. Корхонада эса ходимларни ишга қабул қилиш жараёни давом этмоқда. 

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.