18 +  RSS  E-mail
13:01, 12 08 2019

Собиқ президент Порошенко сўроққа келди


Украина собиқ президенти Петр Порошенко Давлат тергов бюросига (ДТБ) сўроқ қилиниш учун келган. Бу ҳақда “РБК-Украина” хабар бермоқда.

Собиқ давлат раҳбарининг сўроқ қилинаётган иши “Прямой” телеканалини сотиб олаётганда унинг солиқ тўлашдан бўйин товлаши билан боғлиқ. Шу билан бирга, Давлат тергов бюроси биноси олдида норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда. Унинг иштирокчилари Европа Иттифоқи ва НАТО байроқларини, шунингдек «Давлат тергов бюроси, оммавий ахборот воситаларини эмас, ҳукуматни тозаланглар» ва «Тўртинчи ҳокимият — бешинчи колонна» қарама-қарши шиорлар ёзилган плакатларни ушлаб туришибди. Порошенконинг ўзи журналистлар билан мулоқот қилишдан бош тортиб, хавфсизлик ходимлари билан бирга бинога кирди.

Порошенко иши Украина собиқ президенти Андрей Янукович маъмурияти раҳбарининг собиқ ўринбосари Андрей Портновнинг аризасига биноан текширилмоқда. Президентлик ваколати тугаганидан кейин собиқ давлат раҳбарига нисбатан бешинчи марта иш қўзғатилди.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш орқали коррупциядан олинган даромадларни легаллаштириш билан тўғридан-тўғри телеканални сотиб олиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Украинада собиқ президент ва унга яқин бўлган амалдорларга қарши жами 14 та жиноий иш очилган. Улардан олтитаси Портнов ташаббуси билан. Бошқа айблар қаторида, Порошенко суд тизимини эгаллаб олишга уриниш, давлатга хиёнат қилиш, пул “ювиш”, мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, оффшор компанияларда жиноий даромадларни легаллаштириш, солиқ тўлашдан бўйин товлаш, шунингдек 2016 йилда парламент фракциялари коалицияси тузилиши тўғрисидаги ҳужжатларни қалбакилаштириш ва ҳукуматни ноқонуний тайинлашда айбланмоқда.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.