18 +  RSS  E-mail
12:48, 12 08 2019

Бухорода яна бир топилма


Қурилиш ва бунёдкорлик ишлари кенг авж олган Бухоро шаҳрининг кўҳна манзилларидан бири “Меҳтар анбар” кўчасида қурилиш ва таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчилар жамоаси яна бир тарихий топилмага дуч келишди. Бу ердан қадимий қўлёзма манбаларида XVI асрга оид деб кўрсатилган “Кафши олак” ҳаммомининг қолдиқлари, ашёвий далиллари топилди.

— Топилмани ўрганиш ва у ҳақда маълумотга эга бўлиш мақсадида Бухоро вилоят тарихчилар илмий жамиятига мурожаат этиб билдикки, худди шу ҳудудда “Бозори кафш”, яъни оёқ кийими бозори бўлган, — дейди Бухоро шаҳридаги 14-сонли ўрта умумтаълим мактаби ўқитувчиси Мадраҳим Турдиев. -Қадимдан Эски шаҳарда мавжуд ўнлаб бозорлар ўз ҳаммомига эга бўлгани билан ҳам аҳамиятли.

XIX аср иккинчи ярмида Бухоро шаҳрида гавжум савдо расталари, карвонсаройларга туташ 18 та ҳаммом фаолият юритгани ҳақида маълумотлар бор. Табиийки, “Кафши олак” ана шундай, танани поклайдиган манзиллардан бири.

Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.