18 +  RSS  E-mail
12:34, 07 08 2019

Оҳангаронда телевизор ишлаб чиқарилади!


Оҳангарон шаҳар саноат ҳудудида “QUALITY DEVICE” МЧЖ ХК томонидан “Турли ассортиментдаги телевизорлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Корхона ишга туширилиши натижасида Оҳангарон шаҳар аҳолиси учун 300 та янги иш ўринлари яратилади.  Лойиҳанинг биринчи босқичини 2019 йил сентябрь-октябрь ойларида ишга тушириш режалаштирилган. Иккинчи босқич эса 2020 йилнинг 2-чорагида тўлиқ амалга оширилиши кутилмоқда. 3 га ер майдонига эга корхонада ҳозирги кунда 750 минг АҚШ доллар инвестиция ўзлаштирилиб, қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Бугунги кунда корхонада 165 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, ишчи ходимлар “QUALITY DEVICE” МЧЖ ХКнинг Тошкент шахрида жойлашган ишлаб чиқариш корхонасида иш ўрганишмоқда. 

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.