18 +  RSS  E-mail
14:47, 06 08 2019

Наманган вилояти иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш


Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобида турувчи 280 208 нафар пенсия ва ижтимоий нафақа олувчиларнинг пенсия ва ижтимоий нафақаларининг миқдори 1,1 бараварга оширилиб, август ойи учун 163,3 млрд сўм миқдоридаги маблағ учун талабнома шакллантирилди.

Мазкур Фармоннинг 3-банди ижроси доирасида 3 921 нафар ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар пенсиясининг энг кам миқдори ҳозирги ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилиб, жами 356,9 млн сўм;

— 16 нафар ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахсларнинг пенсиясига устама миқдори ҳозирги энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилиб, жами 892 минг сўм;

— 2 685 нафар боқувчисини йўқотганлик нафақаси миқдори меҳнатга лаёқациз оила аъзолари сонига амалдаги фоизлар нисбати сақланган ҳолда ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдоридан келиб чиқиб белгиланган ҳолда жами 289,9 млн сўм маблағ қўшилди.

— Фармоннинг 4-банди ижроси доирасида эса жами 1 763 нафар, шу жумладан, 221 нафар И гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчи ҳамда 1 542 нафар 16 ёшдан юқори бўлган болаликдан И гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга энг кам иш ҳақининг 25 фоизи, яъни 55 750 сўм миқдорда ҳар ойлик қўшимча тўловлар жорий қилиниши натижасида жами 98,3 млн сўм маблағ қўшилди.

Жорий йилнинг август ойидан бошлаб қайта ҳисобланган янги миқдорда пенсия ва нафақалар тўлови учун рўйхатлар тайёрланиб, Халқ банки филиалларига ўз вақтида тақдим этилди.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги  ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси  Наманган вилоят бошқармаси


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.