18 +  RSS  E-mail
13:23, 26 07 2019

Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Жиззахнинг туризм имкониятлари билан танишди


Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси маслаҳатчиси Содиқ Бадак Айдар-Арнасой кўллар тизимининг Арнасой туманига туташ ҳудудидаги туристик салоҳият ва кўл атрофида туризмни ривожлантириш чораларини кўриш бўйича ўрганишлар олиб борди.

Ташриф давомида Айдаркўл қирғоқларидаги ҳудуднинг экологик холатини ва у ердаги инфратузилмаларни бирма-бир ўрганиб чиқиб, вилоят ҳудудидан ўтган М-39 автомагистрал йўлидан ҳар куни ўтувчи минглаб хорижий ва маҳаллий сайёҳларни ушбу ҳудудга жалб қилиш бўйича бир қанча таклифларни билдирди.

Шунингдек, Содиқ Бадак журналистлар билан вилоятнинг туризм имкониятлари ва истиқболлари ҳақида суҳбатлашди.

Жиззах вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.