18 +  RSS  E-mail
12:46, 12 07 2019

Керакмиз


Катта бир ҳаётга эрмакмиз,

Сену мен гўшт ила суякмиз,

Икки дил бир бутун юракмиз,

Мен сенга, сен менга керакмиз.

Олдинда синовлар ҳали кўп,

Инсоннинг бошидир гўё тўп,

Тушмаслик учун ҳам кўзга чўп,

Мен сенга, сен менга керакмиз.

Болалар улғаяр, ташвиш ҳам,

Бир келар гоҳида шодлик, ғам,

Бўлмасин десак биз кўзлар нам,

Мен сенга, сен менга керакмиз.

Гоҳида хастамиз, иссиқ жон,

Дард ўртар жонимиз беомон,

Ширин сўз истар дил шу замон,

Мен сенга, сен менга керакмиз.

Умримиз баҳори вафосиз,

Яшашга имкон йўқ хатосиз,

Қаригач, юрмоққа ҳассасиз,

Мен сенга, сен менга керакмиз.

Якуббой ЖУМАБОЕВ

“Она меҳри”дан


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.