18 +  RSS  E-mail
12:42, 12 07 2019

Чўмилиш ва оммавий дам олиш жойларида нималар тақиқланишини биласизми?


Сувда аҳолининг оммавий дам олиш жойларида дам олаётган фуқароларга қуйидагилар тақиқланади:

 — тақиқловчи белгилар ва “Хавфли!”, “Чўмилиш тақиқланади!”, “Шўнғиш (сувга сакраш) тақиқланади!” сўзлари ёзилган жойларда чўмилиш ва сувга сакраш;

— тўсиш белгиларидан ўтиб сузиш;

— моторли, елканли кемаларга, эшкакли кемаларга ва бошқа кичик ўлчамли кемалар яқинига сузиб бориш;

— техник ва огоҳлантириш белгиларидан ва бўйтўсиқларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;

— сакраш учун мосланмаган иншоотлардан ҳамда чуқурлиги ва тубининг ҳолати номаълум бўлган жойларда сувга сакраш;

— алкоголли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва маст ҳолатда чўмилиш;

— сувда шўнғиш ва чўмилувчиларни ушлаб олиш билан боғлиқ ўйинларни ташкил этиш;

— ёлғон тревога сигнали бериш;

— вояга етмаганларни назоратсиз қолдириш;

— сузиш учун автомобиль камералари, тахтачалар ва шу кабилардан фойдаланиш;

— пляжлар акваторияларида моторли, елканли, эшкакли қайиқлардан, эшкакли ва моторли кичик ўлчамли кемалардан, сув велосипедларидан фойдаланиш;

— кучуклар ва бошқа ҳайвонларни ўзи билан олиб келиш, чўмилтириш, сайр қилдириш;

— сув ҳавзаларини ифлос қилиш, қирғоқда ахлатларни қолдириш;

— 12 ёшгача бўлган болаларнинг ота-оналар назоратисиз якка тартибда чўмилиши;

— шиша буюмлар ёки бошқа хавфли буюмларни қолдириш ёки пляж материалига кўмиш;

— овқат тайёрлаш ва иситиш учун оловдан фойдаланиш;

— товуш баландлиги 90 дБдан ортиқ бўлган кучли овоз чиқариш қурилмаларидан фойдаланиш;

— қонунга зид бошқа хатти-ҳаракатларни содир этиш.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.