18 +  RSS  E-mail
13:45, 08 07 2019

Аёл питон билан ухлашни яхши кўрарди, лекин илон кутилмаганда оза бошлади


Албатта, аксарият оилаларда севимли ҳайвони бор. У ҳаётингизнинг бир қисмига айланади, сиз у билан гаплашасиз ва бирга олиб юрасиз.

Бу аёлнинг ҳикояси жиддий огоҳлантириш каби кўринади. Лекин йиртқич, ёввойи ҳайвонлар баъзан кутилмаган ҳодисалар келтириши мумкин.

Аёл илонини жуда яхши кўрган ва доимо ўзи билан олиб юрган. Хатто улар биргаликда ухлардилар. Бироқ, тез орада аёл нимадир нотўғри эканини пайқади — питоннинг вазни енгиллашди ва овқатдан бутунлай бош тортди. Улар ветеринарга боришлари керак эди.

Яхшиямки, тажрибали ветеринар бу аёл ётоқда доимо илон билан яшашини билиб, тўғри хулосага келди. Илон катта мазали таомга тайёрланиб, овқат ейишни тўхтатди…!

Питон одам билан яқинлашганда шу каби мазали таом билан байрам қилиш яхши бўларди, деган ҳаёлга борарди. Аммо инсон танаси етарлича катта бўлгани учун, судралувчи ҳайвон ошқозонини бироз бўшатишга қарор қилди. Бундай парҳезнинг сабаби жиддий эди.

Аёл омадли эди, чунки у вақтида ветеринарга учрашмаганда, питон учун мазали егуликка айланарди. Бунинг учун илонни айблаш қийин, чунки у эгасини ейиш васвасасига тушиб қолганди.

Агар питон ўз вазнини йўқота бошласа, демак у катта ўлжага тайёргарлик кўрмоқда. Эҳтиёт бўлинг!


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.