18 +  RSS  E-mail
14:57, 04 07 2019

Ўзбекистон делегацияси ёзги Универсиадада иштирок этиш учун Италияга жўнаб кетди


Жорий йилнинг 3-14 июль кунлари Италиянинг Неополь шаҳрида ўтказилаётган Бутунжаҳон ёзги универсиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчилар ҳам иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Бугун делегациямиз расмий вакиллари, теннис ва ўқ отиш спорт турлари бўйича терма жамоа аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортидан мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетишди. Бошқа спортчиларимиз ҳам мусобақа дастурига асосан Италияга йўл олишади.

Бу галги Универсиадада 120 га яқин давлатдан ташриф буюрган 9000 нафарга яқин спортчилар 18 та спорт тури бўйича 222 та медаллар жамланмаси учун кураш олиб борадилар. Ушбу нуфузли мусобақада 42 нафар ўзбекистонлик талабалар енгил атлетика, дзюдо, таэквондо, бадиий гимнастика, теннис, спорт гимнастикаси, ўқ отиш ҳамда камондан отиш бўйича медаллар учун баҳс олиб боришади.

Маълумот учун, кичик Олимпиада дея таърифланадиган Бутунжаҳон талабалар спорт ўйинлари ёки Универсиада Халқаро талабалар спорти федерацияси шафелигида талабалар ўртасида, Олимпия циклидан фарқли равишда ҳар икки йилда бир маротаба ўтказилади. Баҳсларда 18 ёшдан 26 ёшгача (25 ёшдан ошмаган) бўлган талабалар иштирок этишлари мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.