18 +  RSS  E-mail
15:02, 26 06 2019

Илмий-техник кенгашлари йиғилиши ўтказилди


Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги фан соҳалари ва йўналишлари бўйича Илмий-техник кенгашлари фаолиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вазирлик масъуллари, вазирлик ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича 16 та Илмий-техник кенгаш раислари, раис ўринбосарлари, илмий котиблари иштирок этдилар.

Йиғилишда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг жорий йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан учрашуви баёнида белгилаб берилган вазифалар ижроси тўғрисида сўзларкан, илмий-техник лойиҳаларга қўйиладиган талабларни янада кучайтириш, мавзуларни шакллантиришга жиддий ёндашиш, илмий тадқиқот натижалари жамиятимиз ва иқтисодиётимиздаги муайян муаммоларни ҳал этишга қаратилиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, вазир илмий-техник танловлар жараёнинг шаффофлиги ва коррупциядан холи ўтишига алоҳида аҳамият қаратди. Илмий-техник кенгаш аъзолари ва раисларини ротациясини мунтазам олиб борилаётгани ва бу тажриба одатий ҳолга айланишини айтди. Ўз навбатида танловга юборилган лойиҳаларнинг экспертиза жараёнларини янада мукаммаллаштириш масалалари ўртага ташланди. Бундан ташқари, танловда ғолиб бўлиб, амалга оширилаётган тадқиқотларни аудит қилиш тизими ишлаб чиқиб, уни жорий этиш масалалар муҳокама қилинди.

Мажлисда Илмий техник кенгашлар раислари ўртага ташлаган масалалар атрофлича муҳокама қилинди, вазир ҳар бир Илмий техник кенгаш олдига бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда аниқ вазифалар қўйди.

Инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.