18 +  RSS  E-mail
11:30, 14 06 2019

Оғир шароитда яшаётган қишлоқ одамлари ҳаётий эҳтиёжлари ҳақида сўзладилар


Музработ туманидаги Чегарачи маҳалласи Сурхондарё вилоятининг қўшни Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудида жойлашган. Бу ерда 70 дан ортиқ хонадонда 400 нафарга яқин аҳоли истиқомат қилади.

Сурхондарё вилояти ҳокими ушбу қишлоқда бўлиб, одамлар билан суҳбатлашди. Самимий ва меҳнаткаш қишлоқ одамлари ичимлик суви, газ, электр энергияси, таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа масалалардаги эҳтиёжлари хусусида вилоят ҳокимга сўзлаб бердилар.

Вилоят ҳокими ушбу маҳаллада жойлашган 180 ўринли 29-сон умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлиб, таъмирталаб ушбу муассасадаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.

Ҳозирда тегишли вилоят ташкилотлари мутасаддилари оғир шароитда яшаётган қишлоқ одамларининг мурожаатларида кўтарилган муаммоларни бартараф этиш учун бу ерга жалб қилинган. Чегарачи маҳалласи аҳолисига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш чоралари кўрилмоқда.

Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.