18 +  RSS  E-mail
10:54, 29 05 2019

“Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!”


Сурхондарё вилояти ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишда вилоят ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожаатлар қонуний ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлаш, 1 июнь — “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган байрам тадбирларини уюшқоқлик билан ўтказиш, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисидаги масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботи тингланди.

Таъкидланганидек, Сурхондарё вилоятидаги 718 маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган сайловларда номзодларнинг маълумоти, ташаббускор ва ташкилотчилиги, кўп йиллик ҳаётий тажрибаси ва эл-юрт орасидаги обрў-эътибори эътиборга олинди. Овоз бериш жараёни якунларига кўра, номзодларнинг 365 нафари (50,8%) қайта сайланган бўлса, 353 нафари (49,2%) янгидан иш бошлади. Фуқаролар йиғинлари раислигига сайланганларнинг 57 нафари (8%)ни хотин-қизлар ташкил этади.

Ҳокимлик соати давомида кун тартибида муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан масъулларга тегишли йўл-йўриқ ва топшириқлар берилди. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари олдида турган долзарб вазифалар, хусусан, “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак!” деган эзгу ғоя ҳақида сўз борар экан, жиноятлар ўз-ўзидан содир этилмаслиги, уларнинг оқибатлари билан курашиш эмас, балки жиноятнинг барвақт олдини олиш, содир этишга имкон берадиган сабаб ва шарт-шароитларни ўз вақтида бартараф этиш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.