18 +  RSS  E-mail
13:45, 24 05 2019

Дин ниқобидаги экстремизмга қарши қандай курашиш керак?


Бугунги шиддат билан ўзгариб бораётган, таҳликали даврда уюшган жиноятчилик, гиёҳвандлик, одам савдоси каби таҳдидлар қаторида ғоявий таҳдидлар -ахборот хуружи, экстремизм ва миссионерлик ҳаракатлари тинчлик ва осойишталикка ўз таъсирини ўтказмай қолмаяпти.

Терроризм ва дин ниқобидаги экстремизм — аллақачон, миллий, этник, диний ва ҳудудий хусусиятини йўқотиб, халқаро муаммога айланди.

Шунинг учун ҳам ёшларда бу каби иллатларга қарши иммунитетни яратиш, ғоявий ҳужумларга таслим бўлмаслик учун барча давлат ва жамоат идоралари, маҳаллаларда, таълим масканлари бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилишимиз лозим.

Дарҳақиқат, тинчлик ва хотиржамлик энг буюк неъматдир.  
Ҳозирда юртимиз осойишталигини асраб-авайлаш, ёшларимизни ёт ғоялардан асраш, уларда мафкуравий билимларини ошириш ҳар қачонгидан ҳам долзарбдир.

Экстремистик оқимлар таъсиридан фуқароларимизни ҳимоя қилиш, уларни сиёсий саводхонлигини юксалтиришда, ислом динини ниқоб қилиб, ноинсоний ҳаракатларни олиб бораётган террорчилик ташкилотлари ўзбекистонлик ёшларни ҳам четлаб ўтмаяпти.

Бу борада Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўз хатосини англаб, тўғри йўлга қайтган ёшларни халқимизга хос бағрикенглик асосида кечириб, ота-онаси бағрига қайтариш ишлари якдиллик билан олиб борилаётир.

Бугунга қадар юзлаб адашган ёшлар йўл қўйган хатосидан пушаймон эканини тан олиб, мамлакат равнақига ҳисса қўшишга бел боғлагани, олиб борилаётган ислоҳотлар тўғри эканини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.

Экстремизм иллати бугунги даврнинг энг долзарб муаммоларидан биридир.

Турли хилдаги оқимларга кириб қолишни олдини олиш мақсадида вилоятимизда аҳоли ва ёшлар ўртасида ҳуқуқий учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келмоқдамиз. Айтиш жоизки, барчамиз огоҳ бўлсакгина, ёт ғоялар бизга ўз таъсирини ўтказа олмайди.  

Э.ИСМАТОВ,

Жиззах вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари. 


© 2018-2019 Dadil.uz
DADIL.UZ - ахборот-таҳлилий портали. 2018 йил 1 июндаги 1233-сонли гувоҳнома.
Сайт материалларидан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда “Фойдаланиш шартлари”га амал қилиниши лозим.
Муаллифлик ҳуқуқи қонун билан ҳимояланган.